«президент сайловлари» тегли мақолалар


Тошкентда Қозоғистон президенти сайловида иштирок этганлар 96 фоизни ташкил қилди
20 ноябр 2022, 23:11

Тошкентда Қозоғистон президенти сайловида иштирок этганлар 96 фоизни ташкил қилди

Қозоғистоннинг Тошкентдаги элчихонасида ташкил этилган участкада 621 нафар сайловчидан 591 нафари овоз берди. Сайловда қатнашганларнинг тахминий кўрсаткичи 69 фоиздан кўпроқни ташкил қилди, энг юқори — Жетису вилоятида, энг ками эса — Олмаотада — 28,7%. Остонада эса 48,6% сайловчи иштирок этди.

«Қайси участкага боришни ўзимиз ҳал қилдик». Халқаро кузатувчилар Қозоғистондаги сайлов жараёни ҳақида
20 ноябр 2022, 19:21

«Қайси участкага боришни ўзимиз ҳал қилдик». Халқаро кузатувчилар Қозоғистондаги сайлов жараёни ҳақида

Қозоғистондаги президент сайловларида қатнашаётган халқаро кузатувчилар, жумладан Фаластин, Италия, Ўзбекистон, АҚШ, Канада вакиллари ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Фаластин элчиси қайси участкага боришни ўзи ҳал қилганини айтса, АҚШ вакили норозилик намойишлари бўлмаганини таъкидлади.

Фото: Қозоғистонда президент сайловлари бўлиб ўтмоқда
20 ноябр 2022, 11:14

Фото: Қозоғистонда президент сайловлари бўлиб ўтмоқда

Якшанба тонгида Қозоғистонда навбатдан ташқари президент сайлови бошланди. Илк сайлов участкаси Токиода очилди, овоз бериш жараёнлари охирги бўлиб Сан-Францискода тугайди. «Газета.uz» мухбири пойтахт Остона ва Акмола вилоятидаги сайлов участкаларидан фоторепортаж тайёрлади.

Қозоғистонда президент сайлови: 6 нафар номзод, барчага қарши овоз бериш имконияти, 7 йиллик муддат
18 ноябр 2022, 23:41

Қозоғистонда президент сайлови: 6 нафар номзод, барчага қарши овоз бериш имконияти, 7 йиллик муддат

Якшанба куни Қозоғистонда навбатдан ташқари президент сайлови бўлиб ўтади. Бу сафар қозоқ халқида барча номзодга қарши овоз бериш имконияти ҳам мавжуд. Қозоғистон давлат маслаҳатчиси Эрлан Карин журналистлар билан учрашувда мухолифатни «мазкур сиёсий ўзгаришларнинг ҳаммуаллифи» деб атади.

МСК Шавкат Мирзиёевни сайланган президент деб эълон қилди
29 октябр 2021, 12:43

МСК Шавкат Мирзиёевни сайланган президент деб эълон қилди

Марказий сайлов комиссияси Шавкат Мирзиёевни президент сайлови ғолиби деб эълон қилди. У иккинчи муддатга қайта сайланди ва деярли 13 млн овоз (80,12%) тўплади. Иккинчи ўринни эса 6,63% овоз билан Мақсуда Ворисова эгаллади.

ЎзЛиДеП номзоди пойтахтдаги тирбандликларни ҳал этиш бўйича ўзининг таклифларини билдирди
19 октябр 2021, 13:17 2

ЎзЛиДеП номзоди пойтахтдаги тирбандликларни ҳал этиш бўйича ўзининг таклифларини билдирди

Президентликка ЎзЛиДеП партиясидан номзод Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳридаги тирбандликларни бартараф этиш учун кўчаларда 21 та йўл ўтказгичлар, 6 та метро бекати атрофида ҳамда марказий кўчаларда 80 та кўп қаватли автотураргоҳлар қуришни таклиф қилди. «Йўл ҳаракатини „ақлли тартибга солиш“ тизими жорий этилади», — деди у. Кўчаларни таъмирлашга эса 3,2 трлн сўм ажратилиши таъкидланди.

«Бўлғуси сайловлар юксак демократик мезонлар асосида ўтади, деб ишонаман» — президент
31 август 2021, 21:08

«Бўлғуси сайловлар юксак демократик мезонлар асосида ўтади, деб ишонаман» — президент

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқини мамлакат мустақиллигининг 30 йиллиги билан қутлар экан, бўлғуси президент сайловларида дунёнинг 50 га яқин мамлакати ҳамда ўнлаб халқаро ташкилотлардан кузатувчилар иштирок этиши кутилаётганини маълум қилди. «Бўлғуси сайловлар юксак демократик мезонлар асосида ўтади, деб ишонаман», — деди у.

«Шавкат Мирзиёевдан бошқа номзод кўрмаяпман». Содиқ Сафоев — президент сайловлари тўғрисида
4 март 2021, 12:25

«Шавкат Мирзиёевдан бошқа номзод кўрмаяпман». Содиқ Сафоев — президент сайловлари тўғрисида

Сенат раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев 2021 йилги президент сайловлари олдинги йилларда ўтказилган ислоҳотларга баҳо берувчи референдум бўлишини айтди. У давлат раҳбари лавозимига Шавкат Мирзиёевдан бошқа лойиқ номзодни кўрмаётганлигини таъкидлади. Ўз ўрнида, сенатор альтернатив дастур ва номзодларсиз «сайловлар тўлақонли, адолатли ва ҳаққоний деб баҳоланмаслигини» билдирди.

Жаҳонгир Отажоновнинг президентликка номзодини қўймоқчи бўлгани демократия йўлида эканлигимизни англатади — Расул Кушербаев
18 феврал 2021, 12:37

Жаҳонгир Отажоновнинг президентликка номзодини қўймоқчи бўлгани демократия йўлида эканлигимизни англатади — Расул Кушербаев

Депутат Расул Кушербаев Жаҳонгир Отажоновнинг президентликка номзодини қўймоқчи бўлгани — бу демократлашувнинг кўриниши эканлигини айтди. «Отажонов президентликка номзодини қўймоқчиман дегани фожеа эмас. Мен хурсанд бўлдим. Ваниҳоят, Ўзбекистонда ҳам қўрқмасдан, одамлар мен президент бўлишни хойлайман, деб эркин айта олиш даражасига етиб келибмиз. Бу бизнинг ютуғимиз эмасми?» — деди депутат. Кушербаев бу президент олиб бораётган сиёсатининг натижаси эканлигини таъкидлади.

Қонунчилик палатаси сайлов кунини кўчиришга нима сабаб бўлаётганини маълум қилди
25 январ 2021, 23:57

Қонунчилик палатаси сайлов кунини кўчиришга нима сабаб бўлаётганини маълум қилди

Президент сайловлари октябрь ойига кўчирилиши мумкин. Бунда 2021 йилги сайловлар таҳминан 24 октябрга тўғри келади. Қонунчилик палатаси сайлов куни ўзгаришитирилишига сабаб бўлган омилларни маълум қилди. Таъкидланишича, ҳужжат лойиҳаси бир гуруҳ депутатлар томонидан ишлаб чиқилган.

Жаҳонгир Отажонов президент сайловларида қатнашмоқчи эканлигини маълум қилди
20 январ 2021, 16:16

Жаҳонгир Отажонов президент сайловларида қатнашмоқчи эканлигини маълум қилди

Собиқ хонанда Жаҳонгир Отажонов Ўзбекистон президенти сайловларида қатнашиш истаги борлигини маълум қилди. «Керак бўлса, партия тузаман», — деди у.

Тожикистонда президент сайловлари куни эълон қилинди
6 август 2020, 14:18

Тожикистонда президент сайловлари куни эълон қилинди

Тожикистон парламентининг қарори билан 11 октябрь мамлакатда президент сайловлар куни деб эълон қилинди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг